Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Совот ҚФЙда хоким ёрдамчилари фаолияти билан танишар эканман, ўзи маблағлари ҳисобига НМТТ очган опа сингил Роҳила ва Васила Рахматоваларнинг фаолиятини яқиндан ўрганиш учун уларни хонадонида бўлдим. Опа сингил бир хонадонга келин бўлиб тушишган, дастлаб ўзларини ҳисобидан 14 нафар болани қамраб олган НМТТни ўз хонадонларида очишган. Кейинчалик давлатдан кредит олмасдан бола қамровини 50 нафарга етказишган.
Энг қувончлиси ёлғиз Она бўлиб боласини тарбиялаётган 4 нафар аёлдан бола тарбияси учун маблағ олишмас экан, 7 нафар кам таъминланган оила фарзандларидан тўловни 50 фоизини олишни йўлга қўйишган. 3 нафар аёлни иш билан таъминлашган.
Бундан ташқари опа сингил тадбиркорлар 30 млн кредит олиб, 10 нафар аёлни иш билан таъминлаш арафасида, Тошкент тикув фабрикалари билан шартномалари тайёр ҳолдалигини гувохи бўлдик. Томорқасида 20 та товуқдан ҳар куни 18-20 дона тухум олиш билан бирга, ҳозирги кунда ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 200 та жўжа олиб парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари 3000та қора кишмиш, хусайнидан ток қаламчалари етилиб турибди, буни эса ёз чилласида экиш ниятида эканликларини билдиришди. Бу дегани биргина опа сингилни ўзи 20 дан ортиқ иш ўрни яратганлиги билан бирга ёлғиз она ва кам таъминланган оила фарзандларига саховат кўрсатганлигидан даракдир. Яна бир инсонни қувонтирадигани, опа сингилларни ҳозирги олиб борилаётган ислоҳатлардан ҳабардорлиги, ҳар бир Президентимиз томонидан аёлларга берилган имтиёзлардан хабардорлиги, бугунги олиб борилаётган ислоҳатлардан мамнунлигини гувохи бўлдик.
М.Ўразалиева,
ОМҚП депутати, ХДП фракцияси ва
Фан, таълим,маданият ва спорт қўмитаси аъзоси