Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом ва баркамол авлод этиб вояга етказиш мақсадида “КЎПКУРАШ” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди.
Унда Янгиобод, Зомин, Бахмал, Фориш ва Мирзачўл туманлари (чегара олди ҳудуд) ёшларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.
Мусобақада Янгиобод тумани шарафини "Баландчақир" МФЙнинг "Амир Темур" жамоаси муносиб ҳимоя қилиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, мусобақада "Энг фаол туман ҳокими ўринбосари" номинацияси бўйича Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов ҳамда "Энг фаол ташкилотчи" номинацияси бўйича Янгиобод туманидаги 5-чегара қўриқлаш взводи командр ўринбосари Хуршид Бегимқуловлар тақдирландилар.
Тадбир элимиз суйган санъаткорлар иштирокидаги гала концертга уланиб кетти ва ёшларга қувонч ҳамда хуш кайфият улашди.