Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган "Сиёсий-маърифат соати"да Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Хусусан, "Сиёсий-маърифат соати"да ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ёндашувлари, Стрессга бардошлиликнинг психологик асослари ҳамда ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) хусусида ҳам тушунчалар берилди.