Айни вақтда Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом ва баркамол авлод этиб вояга етказиш мақсадида “КЎПКУРАШ” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Янгиобод, Зомин, Бахмал, Фориш ва Мирзачўл туманлари (чегара олди ҳудуд) да ўтказилган кўпкураш мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлардан ташкил топган жамоалар иштирок этишмоқда.