Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Янгиобод туманида кўп йиллар давомида меҳнат қилган, шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтган сайловларга қадар маҳалла раиси сифатида самарали фаолият юритган фаоллар таклиф этилиб, “Халқ учун, инсон қадрини улуғлаш, ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги самарали меҳнатлари “ЭЪТИРОФ ва ЭЪЗОЗИ” тадбири ташкил этилди.
Уларга бундан кейин ҳам маҳалла фаоли, маҳаллалардаги ислоҳотлар иштирокчиси ва ёшлар тарбиясида мураббий бўлиб қолишлари таъкидланиб, туман ҳокимининг ташаккурномаси ва совға-саломлари топширилди.