Шу йилнинг 4-5 июнь кунлари Арнасой туманида WUCS (Аралаш жанг) спорт тури бўйича Жиззах вилоят очиқ чемпионати ташкил этилиб, унда вилоятимизнинг барча туманлари ҳамда Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Наманган, Навоий виляотларидан 200 га яқин спортчилар иштирок этишди.
Мусобақада Янгиободлик спортчи ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг ғолиблик учун энг муносиб эканликларини яна бир бор исботладилар.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада спортчи ёшларимиздан Райимқулова Лобар, Алиқулов Рамазон, Анорқулов Озодбек, Нематуллаев Шахобиддин ҳамда Эшонбобоев Баҳриддинлар 1-ўринни эгаллаб, чемпионат ғолиблигини қўлга киритдилар.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 май-2 июн кунлари Самарқанд вилояти, Иштихон туманида 2008-2009 йилда туғилган кичик ўсмир қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Янгиободлик ёш спортчи Алиқулова Насиба фаол иштирок этиб, 3-ўринни эгаллаган эди.