Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, туманнинг 1-секторидаги Янгиобод шаҳарчаси ва Сармич маҳалласини боғлаб Бунёдкор кўчасида туман автойўл корхонаси томонидан асфалть ётқизиш ишлари олиб борилди.