Аҳолини оммавий спортга жалб этиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида Янгиобод туманида турли спот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Янгиобод туман спорт бўлими ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамкорлигида туманнинг 1-сектор ҳудудига қарашли Янгиобод ШФЙ ҳамда Совот ҚФЙнинг ёши катталари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ўртоқлик ўйини ўтказилди.