Ҳуқуқ тарғиботи, қонунчиликдаги янгиликларни шарҳлаш аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулидир.
Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди. Ҳуқуқий тарғиботнинг жуда кўп тури мавжуд. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, йиғилганларга қонунчиликдаги янгиликларни ҳазм қила оладиган даражада оддий, содда тилда тушунтиришдир. Шу билан бирга, ушбу янгиликларни қанчалик тушунганликларни савол-жавоб тариқасида аниқлаш, айрим жиҳатларини ушбу жараёнда қўшимча тушунтириш орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мумкин.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси И.Карабаев Янгиобод тумани Совот маҳалла фуқаролар йиғинида худди шу каби ҳуқуқий тарғибот ўтказди.
Йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, одам савдоси, коррупция, аёлларга тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш мавзусида давра суҳбари ўтказди.
Шунингдек, И.Карабаев туман ҳудудида содир этилган жиноятлар ҳақида тўхталиб, сўнгги пайтларда фирибгарлик жинояти сони ортгани, бу жиноят келиб чиқиш сабаб ва шарт шароитлари ҳақида гапириб, қонунда фирибгарлик жинояти учун жазо чораларини тушунтириб берди.
Шундан сўнг “Аёллар дафтари”га киритилганлар билан суҳбат ўтказди.
Ушбу фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича саволларга жавоблар, тушунтиришлар берилди.
Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди