Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида барча умумтаълим мактабларида "Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви" ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун туманниг Дўстлик маҳалласидаги 8-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда 6, 8 ва 10 умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари иштиок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев битирувчи ёшларга юзланиб, уларнинг олий таълимда ўқишларини давом эттиришлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳаётга тадбиқ этилаётган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида гапириб, ёшларнинг ўз олдиларига тўғри мақсад қўйишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, туман раҳбари битирувчиларнинг мақсад ва режалари борасида бирма-бир суҳбатлашди.