Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 15 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида барча умумтаълим мактабларида "Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви" бўлиб ўтмоқда.
Бугун туманниг Шодлик маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда ҳоким ўринбосарлари, халқ таълими бўлими масъуллари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 11 нафар 11-синфни ва 36 нафар 9-синф битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев битирувчи ёшларга юзланиб, улар билан олдиларидаги мақсадлари ва касб-ҳунарга ўрганиш, ишга жойлашиш борасидаги режалари юзасидан бирма-бир суҳбатлашди.
Учрашув сўнгида мактабни аъло баҳоларга тугатган битирувчиларга имтиёзли шаҳодатномалар топширилди.