Янгиобод туманида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Давлат ҳавфсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақаларининг туман босқичи якунига етди.
Маскур мусобақанинг финал ўйини Шодлик ҳамда Дўстлик МФЙ жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ёшларга юзланиб, уларга омад тилади.
Анчагина қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин якунида 4-1 ҳисоб қайд этилиб, унда Дўстлик МФЙ жамоаси ғолиб бўлди ва мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.