Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирокида "Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими бўлими масъуллари, мактаб директорлари ҳамда жорий йилда умумий ўрта таълим мактабини тамомлаб, катта ҳаёт остонасига қадам қўйган битирувчи ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев битирувчи ёшларга юзланиб, уларнинг олий таълимда ўқишларини давом эттиришлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳаётга тадбиқ этилаётган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида гапириб, ёшларнинг ўз олдиларига тўғри мақсад қўйишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар юзасидан суҳбат қилиниб, бу борада масъуллага тегишли кўрсатмалар берилди.