Аввал хабар берганимиздек,Зомин тумани “А.Темур” болалар оромгоҳида Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 7-бўлим 57-банди ижросини таъминлаш мақсадида 30-июнь Ёшлар куни муносабати билан “Маънавий етук ёшлар келажак пойдевори!” шиори остида “Ёшлар форуми” ташкил этилди.
Унда Янгиободлик бир гуруҳ ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.
Форум доирасида ўтказилган «Дилхирож» рақси танловида 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Раҳмонқулов Муҳаммад, 1-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Абдурасулова Садоқат «Китобхонлик (Наср)» йўналишида, миллий кураш мусобақасида 13 мактаб ўқувчиси Умиров Ойбеклар фахрли 1-ўринни, Миллий эстрада йўналишида 4 мактаб ўқувчиси Муродқулов Азизбек 2-ўринни ҳамда Сувонқулов Бекзод «Китобхонлик (Назм)» йўналишида фахрли 3-ўринни эгалладилар.