Бугунги кунда яйловлар камайиб, чорвачилик маҳсулотларига талаб кучайиб бораётган бир даврда наслли чорвачиликни ривожлантириш ахоли ва фермер хўжаликлари орасида сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилаш, наслли - соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш соҳада энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борадаги ишларни ривожлантириш мақсадида айни дамда Жиззах вилоятида 100 дан ортиқ ветеринария шаҳобчалари ва “Чорванасл” маркази томонидан жалб қилинган мутахассис-осеминаторлар томонидан аҳоли ва фермер хўжаликларидаги сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш бўйича сервис хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Наслчилик хўжаликларидаги наслли молларни маҳсулдорлик кўрсаткичларини оддий фермер хўжаликларида парваришланаётган қорамоллар билан фарқини статистик маълумотлар асосида ҳам таққослаш мумкин.
Аммо ҳозирги кунда аҳоли ва фермер хўжаликлари томонидан наслли чорвачиликни ривожлантиришга қизиқиш ортиб боргани сари наслли чорвани ривожлантиришга қаратилаган ислохатларга тўсиқ бўлаётган бир қатор омиллар ва камчиликлар кузатилмоқда.
Мисол учун, наслли чорвачиликни ривожлантириш ва чорва молларини боқишда аввало улар учун зарур бўлган етарлича озуқа базаси мавжуд бўлиши ва боқилаётган наслли чорва моллари бизнинг иқлим минтақамизга мос келиши, агарда мос келмаган тақдирда етарлича шарт-шароитни яратиш учун аҳоли ва фермер хўжаликлари орасида ветеринария хизматларини кўрсатиш, наслли чорвачиликни ривожлантириш, сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилаш яъни самарадорлигини ошириш бўйича билим-кўникмаларларнинг йўқлиги вамоддий жихатдан ресурсларнинг камлиги ёки умуман йўқлиги каби омиллар ва камчиликлар таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарори ижросини таъминлашва наслли чорвачиликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, аҳоли ва фермер хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун етарлича имкониятларни яратиб бериш борасида, бажарилиш лозим бўлган ишлар юзасидан маъсул ҳодимларга вазифалар юклатилди.
Қарорда кўрсатилагн вазифалар юзасидан "Ўзагроинспекция" Янгиобод туман бўлими ходимлари томонидан соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, чорвачилик хўжаликларига белгиланган тартибда озуқа майдонлари ажратилиши ва улардан самарали фойдаланиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўналишларида янги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳамда чорвачиликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурларнинг, наслчилик ишларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмларини ижроси устидан қаттиқ назорат тадбирлари амалга ошириш мақсадида туманнинг қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, “Чорванасл” бўлимлари рахбарларига ушбу қарорнинг моҳияти тушунтирилиб аҳоли ва фермер хўжаликлари орасида наслли чорвачиликни ривожлантириш учун етарлича шарт-шароит яратиб беришга барча куч ва эътибор қаратилмоқда.
А.Х.Назаркулов,
"Ўзагроинспекция"нинг Янгиобод туман бўлими
Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича катта инспектори