Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.
Конституциявий ислоҳатларимизнинг бош мақсади- инсон қадри,халқ манфаатини амалда таъминлашдир.Бугунги кунда юртимизда муҳим жараён – конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ишлари жадал суратлар билан давом этмоқда.
Жорий йилнинг 27 – июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева Жиззах вилояти, Янгиобод туманида бўлиб, туманда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қатор учрашувлар ўтказилди.Шу борада Жиззах вилояти,Янгиобод тумани,Шодлик МФЙ бинода мутасадди раҳбарлар, жамоат ходимлари иштирокида ташкил этилиб, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида туман тиббиёт бирлашмасида давом этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар аввало инсон қадрини улуғлаш йўлидаги мақсадлар ила амалга оширилгани хусусида тўхталиб, кучли давлат ва жамият ривожланиши сари олиб борилаётган ислоҳотлар, суд - ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришларда инсон шаъни, қадр - қиммати асосий дастуриламал қилиб олинганини таъкидлаб ўтди.
Депутат М.Ўразалиева ўз нутқида бугунги кунда Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тўхталиб, конституциявий комиссияга фуқаролардан келиб тушаётган таклифлар борасида тушунтиришлар берди.