Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибюоев барча маҳаллаларда умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашувлар ўтказди.
Туман ҳокимининг шу каби навбатдаги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда ўтказилиб, унда 12-ИДУМ ҳамда Янгиобод касб-ҳунар мактабининг битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашув давомида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳар бир битирувчи билан бирма-бир яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад ва режалари билан танишди ва ўз тавсияларини берди.