Янгиобод туман мактабгача таълим бўлимида Конституциявий қонун лойиҳаси мухокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим бўлими ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотларининг мудиралари иштирок этишди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи в.б Ж.Абдухолиқов, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Т.Қурбоновлар томонидан Конституциямизнинг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга кенг тушунчалар берилди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.