Жорий йилда Янгиобод туманидаги мавжуд 19 та умумтаълим мактабларида жами 288 нафар ўқувчи ёшлар 11 синфни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйдилар.
Ушбу битирувчи ёшларнинг 6 нафари мактабни "Олтин" медал билан ҳамда 5 нафари эса "Кумуш" медал билан тамомлади.
Жумладан, 1-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 4 нафари, 4-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари ва 18-ИДУМ битирувчиларининг 1 нафари "Олтин" медал билан, шунингдек, 4-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 3 нафари, 5-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари ҳамда 8-умумтаълим мактаби битирувчиларининг 1 нафари "Кумуш" медал билан тамомлаган.