Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Уюшмаган ёшларни муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Ёшлар дафтари” электрон рлатформасига 1-сектор ҳудудидан 61 нафар, 2-сектор ҳудудидан 27 нафар, 3-сектор ҳудудидан 30 нафар, 4-сектор ҳудудидан 21 нафар ёшлар киритилган. “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилган 83 нафар ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилган.
2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 177 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. 94 нафар ёшларга тикувчилик, иссиқхона, авто тех хизмат ва бошқалар йўналишларда 1377071 сўм кредит маблағлари ажратилган. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 1+1 лойихаси доирасида 30 нафар ёшлар тадбиркорлик ўқитилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Ёшлар форуми”да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод тумани ҳокимининиг 2021 йил 16 январдаги 16-сонли қарорига асосан Янгиобод тумани Шодлик МФЙ ҳудудида “Ёшлар кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш учун 4 гектар ер майдони ажратилган.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 нафар ёшларга 5,7 млн. сўм, 3 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ ҳаражатлари учун 5,6 млн. сўм, 49 нафар ёшларнинг олий таълим муассасасининг тўлов-контракти учун 102,6 млн. сўм маблағ ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ёшларни тақдирлаш учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан жами 9,9 млн. сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган.