Янгиобод туманида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Янгиобод тумани Сармич МФЙда яшовчи "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турувчи, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 4 нафарига "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб берилди.