Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 31 майдаги 02-РА1/1-793-сонли топшириқ хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси билан хамкорликда «Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма қарор тасдиқланган.
Шу муносабат билан ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022- йилнинг июнь-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастури»нинг 3-бандида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Сармич МФЙда туман адлия бўлими, ДХМ, ФХДЙ ҳамда маҳалла раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси билан биргаликда никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилаларга уйма-уй юрган ҳолда никоҳни қонуний расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.
Шунингдек Сармич МФЙдаги Дашт маҳалласида шаърий никоҳда яшовчи фуқаролар Алимқулов Шодиқул ва Жураева Ёркинойларга никоҳни қонуний расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.