Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПК-92-сонли қарори ва 2022 йил 11 апрель кунги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан маҳаллалар ўртасида беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиб бориш белгиланган.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Янгиобод туманида жорий йилнинг 27 июль куни тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида бўлиб ўтган ушбу мусобақада тумандаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 18-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўзаро белашишди.
Мусобақа аввалида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Исроилов сўз олиб, эртамиз эгалари бўлган ёшларни ватан тақдирига даҳлдор этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг интилишларини юзага чиқаришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди ва мусобақа иштирокчиларга омадлар тилади.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада фахрли 1-ўринни “Шодлик” МФЙ иштирокчиси - Турдиалиев Отабек Санжар ўғли, 2-ўринни “Совот” ҚФЙ иштирокчиси - Орзиқулов Абдумалик Абдурауф ўғли, 3-ўринни “Хавотоғ” ҚФЙ иштирокчиси - Наимов Рўзибек Равшан ўғли қўлга киритишди.
Тадбир сўнгида ғолиб иштирокчиларга тушкилотчилар томонидан фаҳрий ёрлик, бадиий китоб ва эсдалик совғалари топширилди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими