Эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш - халқимизга хос азалий қадриятларимиздан биридир.
Янгиобод туманида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Хусусан, Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамда Махалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тумандаги "Темир дафтар"да бўлган, ижтимоий кўмакка мухтож 30 нафар оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.