Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан "Хўжамушкент ота" зиёратгоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “31 йилликка – 31 та лойиҳа” маънавий-маърифий тадбирлар доирасида “Муқаддас қадамжолар — қадриятлар бешиги” мавзусида семинар ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган мазкур семинарда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, РМММ Жиззах вилоят бўлими раҳбари И.А.Умарова, марказнинг туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ф.Умурзоқов, тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилари ҳамда ташкилотларнинг маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда сўз олганлар мустақиллик берган имкониятлар, истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар , бу ислоҳотлар доирасида муқаддас қадамжоларга бўлган эътибор, уларнинг тарихи ва бугуни, ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ҳақида сўз юритдилар.
Тадбир доирасида туман ахборот кутубхонаси билан ҳамкорликда китоблар кўргазмаси ва "Хўжамушкент ота" зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Якунда ҳамкорларга ташаккурномалар топширилди.