Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.