Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган "Сиёсий-маърифат соати"да Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, "Сиёсий-маърифат соати"да Маҳаллий давлат ҳокимияти тизими, бошқарувда қарор қабул қилиш мавзуларида, шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.