Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб "31 йилликка 31 та лойиҳа" маънавий-маърифий тадбирлари доирасида бир қатор кўрик танловлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун тумандаги 12-ИДУМда ижодкор ёшлар ўртасида "Юртим тарихи" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда 12-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Абдужабборова 1-ўринни, 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси З.Яхшибоева 2-ўринни, 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Г.Маҳкамбоева 3-ўринни эгаллашди.
Танлов ғолиблари Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.