Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб "31 йилликка 31 та лойиҳа" маънавий-маърифий тадбирлари доирасида бир қатор кўрик танловлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун тумандаги ижодкор ёшлар ўртасида шеърхонлик (назм) йўналишида "Ватан муқаддасдир" мавзусида танлов ўтказилди.
Туман ХТБ билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда 1-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Б.Сувонқулов 1-ўринни, 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Г.Рустамбекова 2-ўринни, 12-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Л.Юсупова 3-ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.