Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб "31 йилликка 31 та лойиҳа" маънавий-маърифий тадбирлари доирасида бир қатор кўрик танловлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун туман Ахборот кутубхона марказида "Буюк аждодларнинг авлодларимиз" шиори остида "Энг фаол китобхон" танлови ўтказилди.
Туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда Г.Алиқулова 1-ўринни, К.Эргашева 2-ўринни, М.Дўстматова 3-ўринни эгалладилар.
Танлов ғолиблари Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.