Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси томонидан "31 йилликка 31 та лойиҳа" маънавий-маърифий тадбирлар режасининг 30-банди ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллалардаги ёшлар иштирокида "Миллий анъана ва қадриятлар - ўзбек халқининг ажралмас фазилатидир!" мавзусида 2-мактабдаги "Ўлкашунослик музейи" га саёҳат уюштирилди.