Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган фуқароларга пенсиялар муддатидан олдин тўланиши мумкинми?
Чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига чиқиб кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ҳолатга кўра пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан 6 ой аввал тўланади.
Бу фуқароларнинг чет элда бўлган вақти учун, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларгина тўланади.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Янгиобод туман бўлими