Жавоб: Агар ташкилот тугатилаётган бўлса муддатидан олдин пенсияга чиқишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 49-моддаси 8-хат бошига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган иш ҳажмлари қисқарганлиги ёхуд ташкилот тугатилганлиги муносабати билан бўшатилган, ишсиз деб эътироф этилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил аввал) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.
Шу қонунга асосан Сиз бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қиласиз, Сизни ишсиз деб эътироф этгандан кейин пенсияга чиқишингиз мумкин.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Янгиобод туман бўлими