Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Жиззахда Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган етук IT мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган Самбҳрам университетида Янгиободлик талаба ёшлар билан учрашди.
Талаба ёшлар билан ўтган мулоқо давомида уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тўғрисида суҳбатлашилди. Ижтимоий кўмак зарур бўлган ёшларнинг шартнома пулларини тўлашда амалий кўмак бериладиган бўлди.
Шу билан бирга, бугунги кунда талаба ёшлар учун берилаётган имкониятлар, ажратилаётган кредитлар, уларнинг бу даргоҳдан етук кадр бўлиб етишиб чиқишлари учун яратилаётган шароитлар хусусида гаплашилди.
Учрашувда талабалар мавжуд имтиёзлар ва улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида ҳам зарурий тушунчаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам туман ҳокими томонидан жавоблар олишди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати