Фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топиш ва оғирини енгил қилиш, шу билан бирга, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Янгиобод туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев мунтазам тарзда аҳоли мурожаатларига қулоқ тутади.
Бугун туман ҳокими қабулига келган С.Мамадазимова боқувчиси йўқлиги, ишга жойлашишга амалий кўмак сўраб мурожаат қилди.
Фуқаро билан суҳбатлашган туман ҳокими унинг малакаси, хохиш-истаги ва оилавий шароитини инобатга олиб, С.Мамадазимовани аввалги ишига тиклаш тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудирига кўрсатма берди.