Янгиободда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ушбу лойиҳада туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этиш билан бирга, ҳудудлардаги фуқароларни кўчат экишга фаол тарғиб қилиишмоқда.
Ҳусусан туман Кенгашига 3-“Варқин” сайлов округидан сайланган депутат У.Бекмуродов, 11-“Намингон” сайлов округидан сайланган депутат И.Хидиров, 13-“Жўлангар” сайлов округидан сайланган депутат И.Мавлоновлар ўзлари сайланган ҳудудларида мевали ҳамда манзарали кўчат экиш ишларини амалга ошириб, ҳудуддаги фуқароларни айниқса, ёшларни фаол равишда иштирок этишга жалб этишмоқда.