2022 йил 14 ноябр куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 48 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида депутатлар томонидан 9 та масалалар мухокама этилди.
Дастлаб сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ижроси юзасидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод тумани инспекцияси бошлиғи М.Сувонқуловнинг ҳисоботи тингланди.
Хусусан 2022 йил 9 феврал куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатларни экиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида туман ҳокимининг 35-3-54-Q/22-сонли қарори қабул қилинган. Лойиха доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида туман ҳудудида 634 минг дона (106%) манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган. 2022 куз мавсумида туман бўйича жами 447 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 173 минг дона (39 %) кўчатлар экилган. Режада белгиланган кўчатларни экиш бўйича туман ҳокими бошчилигида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июлдаги “Ҳотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликга ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Райимованинг ҳисоботи эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июлдаги “Ҳотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликга ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли қарори ижроси юзасидан туманда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 31 нафар ҳотин-қизларга “Микрокредитбанк” Зомин филиали ҳамда 40 нафар ҳотин-қизларга “Халқ банки” Зомин филиали томонидан имтиёзли кредитлар ажратииб, тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган. Бунинг натижасида 114 нафар ҳотин-қизлар доимий даромад манбаига эга бўлган. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда 259 нафар ҳотин-қизлар касбга ўқитилиб, 336 нафардан зиёд ҳотин-қизлар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилган.
Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз ҳамда доимий даромадга эга бўлмаган хотин-қизлар билан ишлаш тизими тубдан янгиланиб, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида “Устоз шогирд” тамойили асосида 36 нафар хотин-қизлар бириктирилиб, тадбиркорлик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган аёл тадбиркорлар иштирокида семинарлар ташкил этиб келинмоқда.
Кун тартибидаги кейинги 3-масала Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Исроилов ҳисобот бериб ўтди.
2022 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида махалла тизимидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида тумандаги сектор рахбарлари билан ҳамкорликда 147 марта сайёр кабуллар ўтказилган. Ушбу қабулларда аҳоли томонидан 574 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 449 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган, 26 та мурожаат эгаларига тушунтириш берилган, 92 та мурожаатларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, 7 та мурожаатлар узоқ муддатга назоратга олинган.
Туманда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида 56 нафар фуқаролар “Темир дафтар”га, 489 нафар ҳотин-қизлар “Аёллар дафтари”га, 151 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га рўйхатига киритилиб амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Сессия кун тартибидаги 4-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4790-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи А.Абдуқаюмовнинг маърузаси тингланди.
Қарор ижроси юзасидан Жорий йилнинг 10 ойи давомида санитария кимёвий текшириш учун 130 та, бактериологик текшириш учун 25 та ичимлик суви, кимёвий лабораторияга 24 та тупроқ намунаси олинган. Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясига 134 та ичимлик сув намунаси, радиология лабораториясига 22 та сув, 20 та озиқ-овқат намунаси олинган. Лаборатория текшириш натижалари бўйича республика давлат андозаси талабларига жавоб бермаган намуналар қайд қилинмаган. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан туманда жойлашган ичимлик сувларига 62 кг миқдорда зарарсизлантирувчи восита солиниб, ичимлик сувларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.
Кун тартибидаги 5-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарорининг 19-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиобод туманидаги халқ қабулхонаси томонидан киритилган ахборот мухокама этилди.
2022 йилнинг октябрь ойида туман аҳолиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига жами 101 та мурожаат йўлланган бўлиб, уларнинг 43 таси таснифига кўра маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этган. Жорий йилнинг октябрь ойида мурожаатларнинг йўлланиши сентябрь ойига нисбатан 40 тадан 43 тага ёки 7 фоизга кўпайган.
Ушбу мурожаатларни йўлланишини маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда, Янгиобод ШФЙдан 3 та, Совот ҚФЙдан 1 та, Баландчақир МФЙдан 9 та, Хўжамушкент ҚФЙдан 7 та, Дўстлик МФЙдан 4 та, Хавотоғ ҚФЙдан 8 та, Сармич МФЙдан 8 та, Шодлик МФЙдан 3 та мурожаатлар келиб тушган.
Таҳлилларга кўра энг кам мурожаат Янгиобод ШФЙ, Совот ҚФЙ, Дўстлик МФЙ ва Шодлик МФЙ ҳудудидан келиб тушган бўлса, энг кўп мурожаатлар Баландчақир МФЙ ва Сармич МФЙ ҳудудига тегишли мурожаатларни ташкил этган.
Кун тартибидаги 6-масала туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Назарқулованинг маърузаси эшитилди.
Маърузага асосан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” 110 000 000 сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасига 90 000 000 сўм, “Ёшлар дафтари” жамғармасига 55 000 000 сўм ва “Темир дафтар” жамғармасига 55 000 000 сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
7-масала юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқарув раиси Ф.Исмоилов сўзга чиқиб, аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиш ҳамда 3 декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати тумандаги ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.
Шундан сўнг тумандаги 3-19 мактаб директорлигига номзодларнинг таълим муассасаси самарадорлигини ошириш бўйича келгуси уч йиллик истиқболдаги дастурларини кўриб чиқилди.
Сессия якунида кун тартибида мухокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.