Жиззах шаҳридаги «Ёшлар инновацион маркази»да «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасидаги «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» Республика танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Ушбу танловнинг 16-22 ёш тоифаси доира чолғуси йўналишида туманимиздаги 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Абдусаматов Жамшиджон ҳамда 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси 10-15 ёш тоифаси гитара чолғуси йўналишида Жўрақулов Руслан фахрли 3-ўринни эгаллашиб Янгиобод тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Ғолиб иштирокчилар Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.