Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод туманида "Бошқарув органлари, ФАДТ ҳудудий қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилган эди.
Мазкур ўқув машқларини ўтказишдаги фаоллиги ва ҳамкорлиги учун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар ва фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.