Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув аввалида туман раҳбари йиғилганларга юзланар экан, дастлаб туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имклниятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида 20 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларнинг 5 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати