Янгиобод туманида 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тумандаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор эзгу тадбирлар ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонда – эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамда "Махалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тумандаги ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг 70 нафардан ортиғига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ушбу ҳайрли тадбирларда туман ҳокимлиги ходимлари, маҳаллалар раислари, депутатлар ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаол иштирок этишди.