Тадбирда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнати ва фидойилиги билан халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлиги ва юртимиз ободлиги йўлида хизмат қилиб келаётган фермерлар, деҳқонлар ва соҳа вакиллари иштирок этишиб, улар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади ва туманда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшиб келаёётган бир гуруҳ фермер ва деҳқонларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари топширилди.
Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 5 нафар соҳа вакилларига Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қарорига асосан "Илғор фермер" ҳамда "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари топширилиб, уларнинг меҳнатлари эътироф этилди.
Байрам тадбири туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар, ўйин-кулгу ва хурсандчилик билан давом этди.