2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Жиззах вилоятида ЯҲМ ҳажми 4,6 % га ўсди ва 18 747,6 млрд. сўмни ташкил этди.
ЯҲМнинг тармоқлар таркибида ўсиш суръатлари: қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 103,3 %, саноатда 107,5 %, қурилишда 106,0 % ва хизматлар соҳасида 105,0 % ни ташкил этди.