Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшлар мурожаатлари, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳғбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув аввалида туман раҳбари йиғилганларга юзланар экан, дастлаб туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имклниятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Туман ҳокими маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталар экан, шу ўринда, банд бўлмаган аҳоли учун иккиламчи ижара шартномаси асосида ер ажратиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган ёшлар шароит ва имкониятлар хусусида ҳам гапириб ўтди.
Учрашув давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб, қарор асосида Янгиобод туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилётган ишлар ҳақида гапирди ва бу борада фаоллар ва аҳоли вакилларининг ҳам таклифлари тингланди.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида аҳоли ва ёшларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати