Янгиобод туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тумандаги ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар доимий назоратга олиниб, уларга турли кўринишдаги ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, айни байрам арафасида тумандаги 8 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга замонавий электр юритмали аравачалар топширилди.