Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод тумани ҳокими ташаббуси билан барча маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилмоқда.
Бу гал "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси қошидаги "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан 50 нафар эҳтиёжманд оилаларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.