Янгиобод туманидаги "Баландчақир текстил" МЧЖ томонидан тумандаги кўмакка муҳтож оилалар учун 10 тонна кўмир олиб келиниб, ҳомийлик асосида тарқатилди.
Туман ҳокимлиги ва маҳаллалар масъуллари билан келишган ҳолда табиий газ етиб бормаган хонадонлар орасидан еҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўмир тақсимланди.
Жумладан, бугун туманнинг енг чекка, чегара олди ҳудудлари ҳисобланган Сармич МФЙ ҳамда Ҳавотоғ ҚФЙда кўмир тарқатилиб, бундан маҳалла аҳли миннатдор бўлишди ва қиш мавсумини бехавотир ўтказишлари учун оз бўлсада улар учун амалий ёрдам бўлди.