Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғинида нуронийлар ва ёшлар билан учрашди.
Туман ҳокими аҳоли билан суҳбатлашиб, маҳалла аҳлини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади.
Шунингдек, жорий йилда ушбу маҳаллада амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб, келгуси йилда ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва аҳолига қулай турмуш шароитларини яратиш борасида режалаштирилган ишлар билан таништирди.