Шу йилнинг март-апрел ойларида "Очиқ бюджет" лойиҳаси асосида Янгиобод туманига қўшни бўлган Зомин туманининг Култепа қишлоғини газлаштириш лойиҳаси ғолиб бўлиб, Янгиобод тумани ҳокимининг амалий кўмаги билан қишлоқдаги ижтимоий соҳа объектлари Янгиобод тумани орқали белгиланган тартибда газ тармоғига уланди.
Шу муносабат билан Култепа қишлоғи фаоллари туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев билан учрашиб, мазкур ишларда кўрсатилган амалий ёрдам учун қишлоқ аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирдилар.