Янгиобод туманидаги 5-чегара қўриқлаш взводи томонидан тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар қалбида жасорат ва она ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш мақсадида "Мардлик соати" ташкил килинди.
"Мард аскар ёшларга намуна" шиори остида бўлиб ўтган тадбирда муддатли харбий хизматчилар иштирокида учрашув ташкил этилиб, ўқувчи ёшлар ҳарбий қурол аслаҳалар билан таништирилди.